UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  25 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  1 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  10 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  0 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  19 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  12 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1

Мундиал олдидан. Равшан Хурсанов: "Майдонга тушгач, боримизни беришга ваъда берамиз" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Равшан Хурсанов: "Майдонга тушгач, боримизни беришга ваъда берамиз"

Ёшларимиз жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Яхши ниятлар билан йўлга чиқдик. Бизни бутун халқимиз қўллаб-қувватлаб туришини ҳис қиламиз ва майдонга тушган ҳар бир футболчи юракдан ўйнашига ваъда берамиз. Оддий турнир ёки чемпионат олдида эмасмиз. Жуда катта маъсулият ва босим бўлади. Биз уддалашимизга ишонаман", - дейди Равшан Хурсанов.

- Айнан босим ҳақида гапирдингиз. Бу жамоа учун , айниқса Жаҳон чемпионатида биринчи марта иштирок этаётган футболчиларга қийинчилик туғдирмайдими ?

Ҳар бир футболчини орзуси Жаҳон чемпионатида ўйнаш. Кимдир қачондир биринчи марта ўйнайди. Ўйлайманки кучли босим майдонга тушгунча бўлади. Рақибларимиз жиддий. Германия Европа чемпиони, Фижи Океания чемпиони бўлса, Гондурас вице-чемпионлардир. Ҳар бир жамоанинг кучли жиҳатлари бор. Уларни ҳурмат қилган ҳолда Ўзбекистон гуруҳда етакчи жамоадир дея оламан.

- Ёшларимизнинг йиғинлари давомида асосий ҳужумчилар сифатида Шомуродов ва Ўринбоев майдонга тушди. Ҳужумчи сифатида бу чизиқ борасида қандай фикрдасиз?

Майдонга ким тушиши эмас, натижа қандай бўлиши энг муҳимидир. Албатта ҳар бир футболчи майдонга тушишни, ҳужумчи эса гол уришни истайди. Менда ҳам бундай ниятлар йўқ эмас. Мураббий айни шу вақтда кимни энг муносиб деб топса ўша ўйнайди. Қолган барча футболчилар майдондаги 11 кишини қўллаб қувватлашига ишонаман.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика