UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  6 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  65

Муҳсин Низомидинов: "Жуда кўпчилик Ўзбекистонда футбол савияси паст, деб ўйлайди" Янгиликлар

Муҳсин Низомидинов: "Жуда кўпчилик Ўзбекистонда футбол савияси паст, деб ўйлайди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (0:2) мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомидинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйин биз кутгандай бўлди. Жиззахликлар ўтган мавсумдаги сингари жорий йил ҳам ўз олдига юқори мақсад қўйган жамоа саналади. Биз ротация қилдик. Сабаби, мавсум узоқ давом этади ва бизни кўп беллашувлар кутиб турибди. Менда йигирмадан ортиқ футболчи бор, уларнинг ҳолатини кўздан кечириб олишимиз керак. 

Таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Мен мутлақо бошқа натижа кутгандим. Йигитлар имкон қадар ҳаракат қилишди, уларга эътирозим йўқ. Нега десангиз, таркибдаги баъзи йигитларга энди имконият бердик. Тажриба ўз сўзини айтди. Рақиб жамоадан 8-рақам (Владимир Йовович — таҳририят) яхши таассурот қолдирди. Биринчи бўлимда Зафар Акромов биринчи бўлимда жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг, ўнг қанотда бироз муаммолар юзага келди. Лекин йигитлар ўйнамади. Индивидуал маҳорат ўз сўзини айтди.

- "Қўқон-1912" "Сўғдиёна"дан бир бош устунроқ ўйнади, бироқ гол ура олмади. Буни футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи йўқлиги билан изоҳлаш мумкинми ёки жамоага омад етишмадими?

- Футболда катта рол ўйнайдиган жиҳат — омад. Ўзингиз айтганингиздек, яхши ўйнадик ва шогирдларимга эътирозим йўқ. Йигитларда ишонч етишмади дейиш ножоиз, аксинча, уларда ўзига бўлган ишонч ошиб кетди, натижада бирдамлик етишмади. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3 та голли вазиятлар юзага келтира олдик. Ушбу таймда устунроқ ўйнадик. Иккинчи 45 дақиқалик тенг курашлар остида ўтди. Бизда янги жамоа шаклланди. Шу туфайли, бироз қийинчиликлар мавжуд. Вақти келса, ҳаммаси изига тушиб кетади.

- Бошқа жамоаларда ҳам қўқонлик йигитлар тўп тепишади. Уларни селекционерлар кузатиб боряптими?

- Биз олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Секин-аста инфраструктура шакллантириляпти. Биринчи давра якунига ҳали анча муддат бор. Бироқ селекцияни қишдан бошлаганман. Қўқонлик ёшларга таклиф билан чиқиш режамиз бор. Бизга яна 2-3 нафар сифатли футболчи зарур. 

- Агарда Болқон мамлакатларидан футболчи таклиф этиш режаси бўлса, номзод камида Люпче Дориев ("Сўғдиёна футболчиси — таҳририят) сингари бўлиши керак.

- Албатта, бу борада раҳбарият билан маслаҳатлашиб иш тутамиз. Жуда кўпчилик Ўзбекистонда футбол савияси паст, деб  ўйлайди. Бироқ ҳозир мамлакатимизда бу борада катта ўсиш мавжуд. Суперлига ва Про лигада оддий жамоа қолмади. Инфраструктура ҳам деярли барча жамоада бир хил даражага чиқди. Рақобат кучли. Эндиликда ўз устимизда ишлашимиз керак. Сиз айтганингиздай, лигамизга тўғри келадиган легионер футболчиларни ҳам қидирамиз. 

- Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида жамоага келиб қўшилган Асадбек Зокиржонов нега бу йил кўриниш бермаяпти?

- Асадбек Зокиржоновнинг юраги билан боғлиқ муаммолар бор эди. Унга қишки тиббий кўрик чоғида шифокорлар ўйнаш учун рухсат бермади ва у бир ой шуғулланмади. Агар футболчи бир ҳафта тайёргарликсиз қолса, майдонда билиниб қолади. Аста-секин у яна тикланиб бормоқда. 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика