UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  1 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  6 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   5 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  54 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Муҳсин Низомидинов: "Жуда кўпчилик Ўзбекистонда футбол савияси паст, деб ўйлайди" Янгиликлар

Муҳсин Низомидинов: "Жуда кўпчилик Ўзбекистонда футбол савияси паст, деб ўйлайди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (0:2) мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомидинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйин биз кутгандай бўлди. Жиззахликлар ўтган мавсумдаги сингари жорий йил ҳам ўз олдига юқори мақсад қўйган жамоа саналади. Биз ротация қилдик. Сабаби, мавсум узоқ давом этади ва бизни кўп беллашувлар кутиб турибди. Менда йигирмадан ортиқ футболчи бор, уларнинг ҳолатини кўздан кечириб олишимиз керак. 

Таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Мен мутлақо бошқа натижа кутгандим. Йигитлар имкон қадар ҳаракат қилишди, уларга эътирозим йўқ. Нега десангиз, таркибдаги баъзи йигитларга энди имконият бердик. Тажриба ўз сўзини айтди. Рақиб жамоадан 8-рақам (Владимир Йовович — таҳририят) яхши таассурот қолдирди. Биринчи бўлимда Зафар Акромов биринчи бўлимда жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг, ўнг қанотда бироз муаммолар юзага келди. Лекин йигитлар ўйнамади. Индивидуал маҳорат ўз сўзини айтди.

- "Қўқон-1912" "Сўғдиёна"дан бир бош устунроқ ўйнади, бироқ гол ура олмади. Буни футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи йўқлиги билан изоҳлаш мумкинми ёки жамоага омад етишмадими?

- Футболда катта рол ўйнайдиган жиҳат — омад. Ўзингиз айтганингиздек, яхши ўйнадик ва шогирдларимга эътирозим йўқ. Йигитларда ишонч етишмади дейиш ножоиз, аксинча, уларда ўзига бўлган ишонч ошиб кетди, натижада бирдамлик етишмади. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3 та голли вазиятлар юзага келтира олдик. Ушбу таймда устунроқ ўйнадик. Иккинчи 45 дақиқалик тенг курашлар остида ўтди. Бизда янги жамоа шаклланди. Шу туфайли, бироз қийинчиликлар мавжуд. Вақти келса, ҳаммаси изига тушиб кетади.

- Бошқа жамоаларда ҳам қўқонлик йигитлар тўп тепишади. Уларни селекционерлар кузатиб боряптими?

- Биз олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Секин-аста инфраструктура шакллантириляпти. Биринчи давра якунига ҳали анча муддат бор. Бироқ селекцияни қишдан бошлаганман. Қўқонлик ёшларга таклиф билан чиқиш режамиз бор. Бизга яна 2-3 нафар сифатли футболчи зарур. 

- Агарда Болқон мамлакатларидан футболчи таклиф этиш режаси бўлса, номзод камида Люпче Дориев ("Сўғдиёна футболчиси — таҳририят) сингари бўлиши керак.

- Албатта, бу борада раҳбарият билан маслаҳатлашиб иш тутамиз. Жуда кўпчилик Ўзбекистонда футбол савияси паст, деб  ўйлайди. Бироқ ҳозир мамлакатимизда бу борада катта ўсиш мавжуд. Суперлига ва Про лигада оддий жамоа қолмади. Инфраструктура ҳам деярли барча жамоада бир хил даражага чиқди. Рақобат кучли. Эндиликда ўз устимизда ишлашимиз керак. Сиз айтганингиздай, лигамизга тўғри келадиган легионер футболчиларни ҳам қидирамиз. 

- Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида жамоага келиб қўшилган Асадбек Зокиржонов нега бу йил кўриниш бермаяпти?

- Асадбек Зокиржоновнинг юраги билан боғлиқ муаммолар бор эди. Унга қишки тиббий кўрик чоғида шифокорлар ўйнаш учун рухсат бермади ва у бир ой шуғулланмади. Агар футболчи бир ҳафта тайёргарликсиз қолса, майдонда билиниб қолади. Аста-секин у яна тикланиб бормоқда. 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика