UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  3 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  6 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  4 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  24 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

Муҳсин Низомиддинов: "Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ҳақида

- Мухлисларбоп ўйин бўлди. Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди. Оғир ўйин бўлишини кутгандик. Айрим футболчиларда шамоллаш бор эди, лекин шунга қарамай, футболчилар борларини бериб ўйнашди. Ҳаёт давом этади. "Қизилқум" жамоасини Суперлигада қолгани билан табриклаймиз. Мухлислардан узр сўраймиз. Улар қандай об-ҳаво кузатилмасин, бир йил давомида бизни қўллаб-қувватлаб туришди. 

- "Қўқон-1912" ниманинг ҳисобига мағлубиятга учради деб ўйлайсиз? Тажрибами ё чарчоқми? 

- Битта ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мағлубият сабаби озгина диққат-эътиборли бўлиш етишмади. Бошида диққат-эътиборни йўқотиб, кичик хатоларга йўл қўйдик.

- Санъат Шиховни нега асосий таркибда туширмадингиз? Жароҳати бормиди?

- Йўқ. Бир ойда 2 та ўйинда қатнашдик холос. Ўртоқлик ўйинлари ҳам бўлди, аммо бу расмий эмас. Жамоамизда вирус тарқалиши рўй берди. Санъат Шихов ҳам шамоллаб қолди. Асосий таркибда ўйнашга кучи етмайди деб, захирадан ўйинни кучайтиришга туширишни истагандим. 

- Анвар Ҳожимирзаевга бошқа жамоалардан таклифлар борми?

- Кўрамиз. Йигитлар билан шартномамиз бор. Анвар Ҳожимирзаев бошқа жамоада бундан ҳам яхши ўйнай олади, аммо "Қўқон-1912"нинг уни қўйиб юбориш нияти йўқ.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика