Муҳсин Низомиддинов: "Ҳужумдаги учта йўқотиш бизга таъсир қилмайди деб умид қиламан"

Narzulla Saydullayev
11 мар 2016, 08:45
“Пахтакор”га қарши ўйиндан олдин ,”Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Муҳсин Низомиддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Биз бугунги ўйинга тайёрмиз. Албатта “Пахтакор” анча номдор жамоа. Лекин бугун футболчиларимиз “Пахтакор”нинг жарангли номидан чўчимасдан, кўрсатмаларимизни бажаришса ўйлайманки ижобий натижа билан қайтамиз.

Ҳужум чизиғимизда Наврўзбек Алимов, Отабек Ҳайдаров ва Носир Отақўзиевнинг бизга ёрдам бера олмаслиги биз учун каттайўқотиш. Аммо захирамизда ҳам анчагина яхши футболчиларимиз бор. Бугун уларга имконият бўлади, ўйлайманки қолган футболчилар ўз имкониятларидан тўғри фойдаланишади. Мухлисларимизни олдида ёруғ юз билан қайтиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз", - дейди Низомиддинов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›