UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  2 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  2 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  4 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  10 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3

Муҳсин Низомиддинов: "Бир марта ҳакам тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Бир марта ҳакам тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман"

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган “Машъал” — “Қўқон-1912” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Гувоҳи бўлганингиздек, мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди. Икки хил тайм кўрдик. Ўйин аввалида қийинчиликка дуч келишимизни билардик. Об-ҳаво ҳам бугун яхши тусга кирди. Рақиб жамоада мураббий ўзгарди. Асрор Алиқулов тажрибали мураббий саналади. Шунга қарамай, ўйлаган ниятимизга етдик. 

- Ҳакамларга қандай баҳо бера оласиз?

- Бир марта ҳакамлар тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман. Улар ҳали ёш, бугун хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман. Эҳтимол, қайсидир эпизодда янглишган бўлиши мумкин. 

- Захирадан майдонга туширган шогирдингизни яна захирага олдингиз, буни боиси нимада?

- Бу ҳолат аввалги ўйинларда ҳам содир бўлган. Исоқжоновнинг жароҳати бор, у оёғидан укол олиб, майдонга чиқмоқда. Жароҳат унинг тўлақонли ҳаракатланишига имкон бермади. Шу сабаб алмаштирдик. Унинг ўрнига туширилган Бешимов ҳам яхши таассурот қолдирди. 

- Бугун дарвозабонга кўп эътироз билдирдингиз...

- Ундай эмас. Бизда иккита бир хил даражадаги дарвозабон бор. Посбонимизнинг ҳам жароҳати мавжуд эди, уни алмаштирмадик. Шунга қарамай, ўз қўрғонини муносиб қўриқлади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика