UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:14ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  9 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  5 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  120 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16

Муҳаммадкарим Тоиров: "Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган ишларни ўйлаб ғалаба ҳам кўнглимга сиғмади" Янгиликлар

Муҳаммадкарим Тоиров: "Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган ишларни ўйлаб ғалаба ҳам кўнглимга сиғмади"

Турнинг қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашуви атрофидаги муҳокамалар ҳамон тўхтагани йўқ.

Гап "Андижон" - "Бунёдкор" учрашувидаги қизил карточка кўрсатилган вазият ҳақида кетмоқда. Унда қатнашган Усмонали Исмоналиев, Фарҳод Бекмуротов ўз фикрларини билдирди. Биз ўша вазиятдаги яна бир футболчи Муҳаммадкарим Тоировга ҳам юзландик. 


"Авваламбор, барча Ўзбекистон халқини кириб келган Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Шу билан бир қаторда, жонкуяр муҳлисларимизни янги мавсум бошланганлиги билан табриклайман. “Бунёдкор” жамоаси қарши ўйинга келадиган бўлсам, футболда ҳамма нарса кузатилиши мумкин экан. Тўғрисини айтсам фаолиятимда бундай ҳолатга биринчи маротаба тушушим. Очиғи Усмонали Исмоналиев билан ўртамизда бўлиб ўтган вазиятда жуда аросатда қолиб кетдим, сабаби майдонда рақиб бўлсак-да, лекин хаётда яқин акам. Ёшликдан бирга катта бўлганмиз, бош ҳакам қизил карточка бергандан сўнг, Азиз Асимовга мен билан хазиллашганини тушунтирмоқчи бўлдим. Аммо бош ҳакам ўз қарорини чиқариб бўлган эди. Ушбу ҳолат мен учун катта сабоқ бўлди ва майдонда профессионалларга хос тарзда ўзимизи тутушимиз кераклигини тушуниб етдим.

Биласизми, ўйиндан сўнг бўлиб ўтган ишларни ўйлаб ғалаба ҳам кўнглимга сиғмади. Усмонали Исмоналиевни ёнига бориб узр сўрадим, нима бўлган тақдирда ҳам хаётда, футболдан ташқарисида менинг энг яқин акам ҳисобланади. Шу фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиманки, бизни қўллаб қувватлаган жамоамизнинг ашаддий ишқибозларига ўз ташаккурларимни айтаман",- дейди Муҳамадкарим Тоиров Championat.asia мухбири билан суҳбатда. 



Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика