Муҳаммаданас Ҳасанов: “Мавсумни ҳозирги ўрнимиздан юқорида тугатмоқчимиз”
24 окт 2021 18:50
Янгиликлар
Муҳаммаданас Ҳасанов: “Мавсумни ҳозирги ўрнимиздан юқорида тугатмоқчимиз”
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Локомотив” билан баҳсда аҳиллик ва бирдамлик эвазига ғалаба қозондик. Биз майдонга ғалаба қозониш ва мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга чиқдик. Бу учун охиригача курашдик ва якунда муваффақиятга эришдик. Ўз навбатида “Локомотив” ҳам яхшилиган қаршилик кўрсатди.
Бу бизнинг мавсум давомидаги энг яхши ўйинимиз эмас. “Пахтакор” билан бўлган баҳс биз учун энг яхшиси бўлган ва ажойиб ўйнаган ҳолда ғалабага эришгандик.
Мавсум якунига қадар бизни учта жиддий ўйин кутиб турибди. Бу ўйинларда ижобий натижа кўрсатишимиз лозим. Мавсумни ҳозирги ўрнимиздан юқорида тугатмоқчимиз", - дейди Муҳаммаданас Ҳасанов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар