UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  0 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  20 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  136 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди" Янгиликлар

Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2025 йилги шу ёш тоифасидаги Осиё кубогида иштирок этишидан хабарингиз бор.

Кеча турнирнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Эрон, Индонезия, Яман билан бир квартетдан ўрин олган вакилларимиз эндиликда тайёргарликка янад кучлироқ урғу беришади. Бу борада терма жамоа сардори Муҳаммадали Ўринбоев фикрларини билдирди. 


"Бундай катта турнирларга барча жамоани ҳурмат қилган ҳолда тайёрланиш керак деб ўйлайман. Мақсадимиз фақат гуруҳдан чиқиб тўхтаб қолиш эмас, балки Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ва бош совринга эга чиқиш. Йўлимизда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўз мақсадимизга эришишимиз шарт. Бошқа натижа бизни қониқтирмайди. Икки карра Осиё чемпиони бўлиб янги тарих ёзишни истаймиз.

Ҳозир ҳаёлни фақат Эронга қаратиб қўйиш тўғри бўлмайди. Биз бу жамоани ҳаттоки биздан 1-2 ёш катта жамоасини ютганмиз. Бизни турнирда яхши ўйинлар кутмоқда. 

Клубдаги фаолиятимга келсак, биласиз кўп вақтимиз терма жамоа ихтиёрида бўлмоқда. Шу боис клубда ўйин амалиётига эга бўлмаётгандим. Охирги турларда эса ишонч билдиришмоқда. Буни оқлашга ҳаракат қиламан ва ўз устимда ишлашдан тўхтамайман",- дейди Муҳаммадали Ўринбоев.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика