UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  0 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  26 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  157 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17

Муҳаммад Зоиров “Нефтчи”га қарши ўйиндан кейин нималар деди? Янгиликлар

Муҳаммад Зоиров “Нефтчи”га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

Тошкент шаҳрида футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

Хусусан Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси “Нефтчи”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйинда “шерлар” 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Мазкур беллашувдан сўнг “Пахтакор” футболчиси Муҳаммад Зоировнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

“Бугун жуда қийин ўйинни ўтказдик. Ғалабага ҳам осонликча эришганимиз йўқ. Ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйин борасида қониқиш ҳосил қилмадик. Чунки ўз даражамизда ўйнай олмадик. Тўғриси, “Нефтчи” ҳам яхши жамла экан. Буни майдондаги ҳаракатлари билан намойиш эта олди. Тан олиш керакки, “Нефтчи”да ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди. 

Биринчи бўлимда киритиб олган голларимиз бизнинг ғалабамизга пойдевор бўла олди дейиш мумкин. Муҳими, уч очко қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандман.

Тўғрими, мавсум аввалида таркибимизда катта ўзгаришлар юзага келди. Шунга қарамай, жамоамиз чемпионлик учун курашади. Бу йўлда бизни жиддий рақиблар кутиб турган бўлса-да, биз мавсум якунига қадар мақсадимизга эришиш учун курашамиз”, - дея сўзини якунлади Зоиров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика