Муҳаммад Салаҳ финалда янги бутсаларда майдонга тушади + ФОТО

Tolibjon Qosimov
24 май 2018
26 май куни Киевда Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади.

Унда Англиянинг "Ливерпуль" ва Испаниянинг "Реал" жамоалари ўзаро беллашадилар.

Ана шу учрашувда ливерпулликлар юлдузи Муҳаммад Салаҳ янги бутсаларда майдонга тушади.



"Adidas" компанияси томонидан тақдим этилган "X18 Energy Mode" бутсаси Салаҳ учун қанчалик омадли эканлигини индинга тунда билиб оламиз.



Шунингдек, Муҳаммад ушбу бутсалардан Миср терма жамоаси таркибида Россияда ўтадиган ЖЧ-2018да ҳам фойдаланади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/brfootball