Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳассан Ўзбекистоннинг қайси ўйинларида ишлаган?
14 янв 2015 05:36
Янгиликлар
Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳассан Ўзбекистоннинг қайси ўйинларида ишлаган?
Хабарингиз бор, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни БААлик Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳассан бошчилигидаги ҳакамлар ишлашади.
Ушбу ҳакам Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари иштирокидаги ўйинларда икки марта фаолият юритган.
2011 йилги U-19 Осиё Чемпионати саралаши доирасидаги Покистонга қарши ўйинда вакилларимиз 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўша баҳсда айнан Абдуллоҳ Ҳассан ишлаган.
2014 йил Мьянмада ўтган Осиё Чемпионати ярим финалида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси КХДР билан тўқнаш келган. БААлик ҳакам бошқарган ўша ўйинда жамоамиз 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Бундан ташқари Абдуллоҳ Ҳассан "Бунёдкор" клуби иштирокидаги ўйинда ҳам ишлаган. 2013 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда Япониянинг "Санфречче Хиросима" клубини қабул қилишган ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган.
Бугунги Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан кейин ҳакамлик ҳақида умуман ёзмасликка умид қиламиз. Барчасини футболчиларнинг ўзи ҳал қилсин.
Нарзулла Сайдуллаев

Фикрлар