UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  27 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Муборакда футбол мавсуми якунланмоқда Янгиликлар

Муборакда футбол мавсуми якунланмоқда

Муборакда ушбу ҳафта ортда қолган мавсумнинг сўнгги футбол ҳафталиги бўлиб ўтади. Шундай қилиб 2014 йилги футбол мавсуми Муборакда ўз ниҳоясига етади.
Мухлислар ушбу ҳафтадан бир-биридан кескин учрашувлар гувоҳига айланади. Иккинчи лига, биринчи лига, ёшлар лигаси, олий лига мавсуми Муборакда якунига етади.

Ушбу баҳслар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

1. Биринчи лига

29 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон биринчи лигасида сўнгги 16-тур учрашувлари бўлиб ўтади. "Машъал-2" жамоаси ўз майдонида энг принципал рақиби "Пахтакор-2"ни қабул қилади. Мавсумни якунлаб берувчи ушбу баҳс ҳар икки томон учун ҳам жуда аҳамиятли. Икки жамоа ҳам биринчи лигада соврин учун эмас, муносиб ўйин кўрсатиш учун иштирок этади.  Турнир жадвалидан ҳам кўриниб турибдики, еттинчи ва саккизинчи поғоналар икки академия клубига тегишли. Бу жамоаларнинг Тошкентдаги баҳсида 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

Биринчи лига. 16-тур.  29.10.2014
"Машъал-2" - "Пахтакор-2"  14:00

2. Иккинчи лига


31 октябрь куни эса мухлислар Муборакда яна бир муҳим баҳснинг гувоҳи бўлишади. Иккинчи лига бўлишига қарамай лиганинг сўнгги турида ўзига хос кичик дерби бўлади. Қашқадарё иккинчи лигасининг сўнгги турида "Машъал"нинг икки клуби ўзаро баҳс олиб боришади. Отажон Авезов бошчилигидаги "Машъал-98" ва Микола Лапа бошқараётган "Машъал-99" баҳси барчада қизиқиш ўйғотиши табиийдир. Ушбу баҳс билан иккинчи лига ўйинларига ҳам якун берилади.

Иккинчи лига. Сўнгги тур. 31.10.2014
"Машъал-98" - "Машъал-99"  14:00

3. Ёшлар лигаси


Албатта, бу баҳс энг муҳим учрашувлардан бири бўлади. Негаки айни вақтда "Машъал" ёшларини уч очко кичик олтин медалларга эгалик қилишини таъминлайди. Буни қўлга киритиш эса осон эмас. Рақиб принципал бўлган "Насаф" ёшлари бўлади. Ўзига хос Вали Келдиев ва Зафар Холмуродовлар баҳси барчани стадионга келишини таъминлайди. Қашқадарё футболининг икки ёрқин вакиллари мураббийлик қилаётган жамоалар баҳси кескин ўтишига шубҳа йўқ. "Машъал" ёшлари учун эса мавсумдаги энг муҳим учрашув мана шу бўлади. Зеро, ушбу баҳс медаллар тақдирини ҳал этади. 1 ноябрь куни ушбу қарама-қаршиликни гувоҳига айланамиз.

Ёшлар лигаси. 25-тур. 01.11.2014
"Машъал" - "Насаф" 14:00

4. Олий лига


Муборакда футбол мавсуми ушбу учрашув билан ўз якунига етади. Олий лиганинг 25 туридан ўрин олган "Воҳа дербиси" барчани диққат марказида бўлади. "Машъал" учун мавсумдаги сўнгги уй учрашуви жуда аҳамиятлидир. Мухлислар бундай баҳслардан жамоадан ҳар қачонгидан кўра ғалабани кўпроқ истайди. Бу ўйинда очко учун эмас,  ўзаро принципаллик учун майдонга тушилади. Қаршининг "Насаф" жамоаси билан мазкур баҳс мухлисларга энг кескин тўқнашувни тақдим этишига шубҳа йўқ.
Ундан ташқари шу куни "Машъал" клубинг 30 йиллик юбилей тўйи ҳам бўлиб ўтади. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Олий лига. 25-тур. 02.11.2014
"Машъал" - "Насаф"  15:00


Муборакдаги барча баҳсларга мухлисларни таклиф этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика