UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди  3 16:18"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"  2 16:16Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни   0 15:49"Челси" "Депортиво" вингерини сотиб олмоқчи  0 15:20"Борнмут" "Ливерпуль" вингерига эътибор қаратди  0 14:58Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ  6 14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  3 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  2 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  2 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  4 11:39Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Ордабаси" билан хайрлашди  2

МТЖ: “Жар”да навбатдаги машғулот (ФОТО) Янгиликлар

МТЖ: “Жар”да навбатдаги машғулот (ФОТО)

Кеча кечки пайт Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Жар” стадионида ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди.
Одатдагидек бир ярим соат давом этган машғулот анча қизиқ кечди.  Футболчилар маза қилиб шуғулланишди деса бўлади. Бу сафар терма жамоамизда сафида иккита дарвозабон машғулот ўтказди: Игнатий Нестеров билан Элдор Суюнов. Никита Рибкин эса олий лигадан ўрин олган “Олмалиқ” - “Пахтакор” баҳсида иштирок этиш учун вақтинча клуб ихтиёрига жўнаб кетди.



Қолган ўйинчилар эса кечаги машғулотда қатнашишди. Одатдагидек чигалёзди машқлари билан бошланган машғулот майдоннинг ярим қисмида футбол ўйнаш билан давом эттирилди. Лекин бунда йигитлар ҳар доимгидек футбол ўйнашмади. Балки, майдон чизиғи ташқарисида ҳар бир таркиб учун иккитадан футболчи турди ва уларнинг иши рақибни чалғитиш орқали ўз жамоаларига ёрдам бериш бўлди. Бунда асосий вазифани ҳимоячилар бажаришди.



Ушбу машғулот якунига етгач, футболчилар жарима тўпларини амалга ошириш устида ишлашди. Шуни айтиш керак, нима учундир аксарият футболчилармиз жарима зарбаларини моҳирона тепа олишмади. Бу ҳол ҳатто жарима тўпини яхши тепадиган футболчиларда ҳам кузатилди. Ўйинда бўлгани каби кўп зарбалар дарвозадан анча баландга йўналтирилди. Бу борада яна ва яна кўпроқ ишлашга тўғри келади шекилли. Машғулот якунига етганидан кейин ҳам Сервер Жепаров билан Сардор Рашидов жарима зарбасини беришда давом этишди. Бунда дарвозада Игнатий Нестеров турди.



Бугун ўйинолди охирги машғулот бўлади. Эртага эса бизни Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Ўйин соат 19:00да “Пахтакор” стадионида бошланади. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика