UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  12 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  12 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  15 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

МТЖ. Уч ўйинда уч хил натижа (Мулоҳаза) Янгиликлар

МТЖ. Уч ўйинда уч хил натижа (Мулоҳаза)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган тўққиз кун ичида учта ўртоқлик учрашуви ўтказиб, уч хил натижа қайд этди.
Аввалига 6 октябрь куни Қатардан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсак, кейин 10 октябрда Баҳрайн билан дуранг ўйнадик, кеча эса БАА термаси устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Қуйида мана шу ўйинларни таҳлил қилиб кўрамиз.



Биринчи учрашув: мағлубият
 
Терма жамоамиз Қатар билан кечган ўйинга жиддий тайёргарликсиз етиб келди. Бунгача Осиё ўйинларида муваффақиятсизликка учраганимиз боис йигитларнинг кайфияти тушкун ҳолатда эди. Бу эса Қатар билан баҳсда ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Гарчи Игнатий Нестеров дарвозани қўриқлаган бўлса-да, жавобсиз учта тўп ўтказиб юбордик. Бундан ташқари, Егор Кримец, Бобур Йўлдошев, Фозил Мусаев, Владимир Козак, Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров, Воҳид Шодиев, Салим Мустафоев, Сардор Рашидов каби ўйинчиларда муваффақиятсизлик аломатлари ҳалиям йўқолмагани кўриниб турди.

Қатарда эса ҳеч қандай тушкунлик ҳолати йўқ эди, шу боис улар маза қилиб футбол ўйнашди, шундай туюлдики, майдонда гўёки бир жамоа тўп тепди. Бизникилар эса худди томошабинга ўхшаб қолишди. Қолаверса, биздан фарқли ўлароқ Қатар ўзининг энг кучли таркибини туширди. Бизда эса легионерлардан ҳеч ким йўқ эди. Агар биз ҳам ўзимизнинг энг кучли таркибга эга бўлганимизда бундай йирик мағлубият қайд этилмаган бўларди.



Иккинчи учрашув: дуранг

Иккинчи назорат баҳсини Баҳрайнга қарши ўтказган миллий терма жамоамиз 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу беллашувда на бизнинг, на рақибнинг ўйини қовушди. Ўйин бирмунча зерикарли тус олди. Бош мураббий Миржалол Қосимов ҳартугул шу учрашувда легионерлар хизматидан фойдаланди ва Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Темур Кападзе, Сервер Жепаров каби етакчи ўйинчилар илк дақиқалардан майдонга тушишди.

Терма жамоа Тошкентда Янги Зеландияни мағлуб этганидан бери йиғилмаганди, шу боис футболчиларнинг баҳсга бирданига киришиб кетиши қийин кечди. Шунинг учун ўйинда эътибор кўпроқ футболчиларнинг бир-бирини тушуниб ҳаракат қилишларига қаратилди. Ва албатта терма жамоамиз биринчи навбатда гол ўтказиб юбормаслик учун тўп сурди.

Учинчи учрашув: ғалаба

Баҳрайнга қарши ўйиндан кейин орадан тўрт кун ўтиб терма жамоамиз БААга қарши майдонга тушди. Миржалол Қосимов Баҳрайн билан ўйинга нисбатан асосий таркибда бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Дарвозани Элдор Суюнов қўриқлаган бўлса, ўнг қанот ҳимоясида Шуҳрат Муҳаммадиев тўп сурди (Баҳрайн билан баҳсда Акмал Шораҳмедов ҳаракат қилганди). Шунингдек, Ислом Тўхтахўжаев ўрнини Шавкат Муллажонов эгаллади. Яна бир ўзгариш ҳужум чизиғида кузатилди. Мураббий Игорь Сергеевнинг ўрнида Воҳид Шодиевни синаб кўрди.

БАА биз учун ноқулай рақиблигини биламиз. Улар айниқса расмий беллашувларда бизни кўп бора енгишган. Назорат учрашувлари ўз йўлига, бунда кўпроқ тактик қарашлар ва ўйинчиларнинг ҳозирги ҳолати кўздан кечирилади. Очиғи, кечаги баҳсда йирик ғалабани кўпчилик кутмаганди, чунки Баҳрайн билан ўйинни кўриб, БААга қарши нима қила олар эканмиз деган хавотир йўқ эмасди. Аммо футболда доим ҳам мағлубиятга учрамайсан деганларидек, йигитлар бор кучни ишга солган ҳолда рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришнинг уддасидан чиқишди.



Бу ўйин яна бир бор шуни кўрсатдики, терма жамоамизнинг асосий таянчи барибир ЛЕГИОНЕРЛАР экан. Ўзимизнинг олий лигада тўп тепаётган футболчилар ҳам чакки эмас, бироқ улар ҳали пишиб етилгани йўқ. Керак бўлса, Шодиев, Алимов, Рашидов, Сайфиев сингари футболчилар ўсиш учун ҳали кўп ишлашлари керак. Легионерларимиз эса ўйинда муҳитни юзага келтира оладиган даражага кўтарилиб бўлишди. Энди улар учун тажриба тўплаш каби сўзлар ортиқча. Уларнинг буёғига фақат натижа учун курашишларига тўғри келади.

Тажрибаси анча юқори Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов, Темур Кападзе, Санжар Турсунов сингари легионерлар олдида ўзимизнинг маҳаллий футболчилар йўқолиб қолгани йўқ. Ўзи футболда шунақа: қанча кўп маҳоратли футболчи ёнида ўйнасанг, шунча ўсишга эришасан. Агар Миржалол Қосимов легионерлар ва маҳаллий футболчилардан иборат кучли қоришмани юзага келтира олса, Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этишимизга ишонса бўлади. Бунинг учун вақт ҳам, ўйинчилар ҳам етарли.

Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика