UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  108 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

МТЖ бугун "Жар"да машғулот ўтказди Янгиликлар

МТЖ бугун "Жар"да машғулот ўтказди

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юборган.


Соат 18:00да бошланган машғулот бир ярим соат давом этди. Терма жамоа лагерига "Бунёдкор" ҳужумчиси Воҳид Шодиев ҳам қўшилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Машғулотда футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича Андрей Шипилов ишлади.  Григорий Колосовский эса футболчиларни тўп билан ишлашини назорат қилди. Самвел Бабаян футболчилар билан турли-хил тактик қўлланмалар устида иш олиб борди.

Дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов эса Элдорбек Суюнов, Игнатий Нестеров ва Александр Лобановни ўз дастури бўйича шуғуллантирди.

Машғулотларда футболчилар кўтаринки руҳда қатнашишди.

Шунингдек, машғулотларда Виктор Жалилов ва Равшан Ҳайдаров Самвел Бабаян билан фикр алмашиб туришди. Деян Журжевич машғулотни диққат билан кузатиб борди.

Тез орада легионерларимиз Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов ҳамда Сардор Рашидов ҳам йиғинга қўшилишади.

Бугунги машғулотларда иштирок этган футболчилар:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов "Пахтакор", Элдор Суюнов "Насаф", Игнатий Нестеров "Локомотив".

Ҳимоячилар: Даврон Ҳошимов "Пахтакор", Егор Кримец "Пахтакор", Анзур Исмоилов "Чанчун Ятаи" (Хитой), Ислом Тўхтахўжаев "Локомотив", Шавкат Муллажонов "Локомотив", Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"

Ярим ҳимоячилар: Сервер Жепаров "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея), Азиз Ҳайдаров "Ал Шабаб" (БАА), Фозил Мусаев "Сепахон" (Эрон), Станислав Андреев "Пахтакор", Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор", Жасур Ҳасанов "Локомотив", Санжар Шоаҳмедов "Локомотив".

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев "Локомотив", Игорь Сергеев "Пахтакор", Элдор Шомуродов "Бунёдкор", Воҳид Шодиев "Бунёдкор".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика