UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  247 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  21 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Мозийга қайтиб... Бардам бўл, Игорь! Янгиликлар

Мозийга қайтиб... Бардам бўл, Игорь!

Мозийга қайтиб рукнининг навбатдаги сонини тақдим этамиз.



(“Тошкент ҳақиқати” газетасининг 1991 йил 2 февраль сонидан олинган).

Бизни кечир, Игорь. Ушбу суратни сенга анча олдин беришимиз керак эди. Чунки ўша куни уйингда бўлганимизда жажжи Людмила бўйнингга осилиб «Дада, расмимни қачон кўраман» деб сўраганида, бизнинг номимиздан унга «тез орада» деб ваъда бериб юборган эдинг...

Аввал Греция сафаридан келишингни кутдик. Сўнгра пахтакорчилар билан Малайзияга кетишингни эшитиб қолдик. Рўзномалар ҳам Шквирин «Пахтакор» билан жўнаб кетди деб хабар бердилар. Лекин сўнгги пайтда бу сафардан мажбуран қолганингни кўпчилик билмасди...

Хабарим бор, ўша куни сафардан олдин яқинларинг сен билан ҳайрлашгани уйингга ташриф буюргандилар. Қўли гул турмуш ўртоғинг уларни чучвара билан сийламоқчи бўлди. Хамир яхши пишиши учун сувни яхшилаб қайнатди. У хонадан бу хонага сакраб юрган Людмила ошхонага кирганида тўсатдан тойиб кетди. Ерга боши билан тушмаслиги учун жажжи қўлчалари билан бир нимани ушлаб қолди. У... қайноқ сув тўла кастрюль эди. Қизчанинг чинқиришидан ҳамма ошхонага отилиб чиқди. Кимдир уни тез ечинтириш лозимлигини айтди. Бироқ шилвираб қолган теридан кийимни ажратиш осон эмас эди...

Ҳаётингдаги энг мудҳиш тўрт кунни реанимация бўлимида бедор ўтказганингни ҳам биламан Игорь, тўрт ярим яшарли Людмиланг сўнгги бор кўзларини очиб сени бир умрга ташлаб кетганида даҳшатли қичқириғингдан касалхона ларзага келганини ҳам эшитдим.

Бу мудҳиш воқеани айтиб, ярангга туз сепмоқчи эмасман. Қизингнинг сурати акс этган ҳар бир буюмни авайлаб олиб қўйишингга ишонаман Чунки, у ўзидан фақат суратини ёдгорлик қилиб қолдира олди.

Бироқ... Тақдирнинг бундай бешафқатлигини ким ҳам билибди дейсан. Ўша куни ҳам сен билан қисқа муддатга ҳайрлашгани келган яқинларинг ёлғизинг - жажжи қизчанг билан бир умрга видолашгани келаётганларини би- лармидилар?!

Бардам бўл, Игорь! Фарзанд доғи қанчалик оғир бўлмасин, уни муносиб кўтаришга ҳаракат қил. Кўп сонли муштарийлар, барча футбол мухлислари номидан сенга чуқур таъзия изҳор қиламиз...


                                                                                        Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика