

Шу туфайли у ўйин тугашига оз қолганида захирага олинди.
“Ўйлашимча, шунчаки унинг мушаклари бироз зўриққан. Ҳали физиотерапевт билан гаплашмадим, Бироқ, бу жуда жиддий эмас деб ўйлаяпман”, дейди "Вест Хэм" устози Дэвид Мойес.
Лингард жорий мавсум АПЛда 10 ўйинда майдонга тушиб, 9+3 натижага эришиб турибди. 28 ёшли футболчи бугун пенальтини аниқ амалга оширганини ҳам эслатиш жоиз.



