Моуриньюга "Барселона" футболчиси керак

Sherzod Nurmatov
12 ноя 2022, 11:02
"Рома" таркибни кучайтириш йўлларини қидирмоқда.

"Барселона" ҳимоячиси Эктор Бельерин фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.



"Рома" каталониялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "Calciomercato". Бельериннинг "Барселона" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади.

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью ёзда Бельеринни текинга қаўлга киритишга умид қилмоқда.

25 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум каталонияликлар сафида Ла Лигада 3 та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato