Моуриньюга "Айнтрахт" форварди керак

Sherzod Nurmatov
17 сен 2020, 00:50
Жозе Моуринью "Тоттенхэм" раҳбарияти олдига қатъий равишда ҳужумни кучайтириш талабини қўймоқда.

Daily Mail хабарига кўра, "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью 31 ёшли нидерландиялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Португалиялик мутахассиснинг фикрича, Бас Достни 5,5 миллион фунт эвазига сотиб олиш мумкин, бу эса "шпорлар" бошлиқларига тўғри келади.

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси ўтган мавсумда Бундеслигада 24 ўйинда қатнашиб, 8 та гол урган ва 2 та голли узатмани қайд этган. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›