

Хабарга кўра, португалиялик мутахассис ярим ҳимоя чизиғидан унчалик мамнун эмас. Ярим ҳимоячилар орасида мураббий фақат Лоренцо Пеллегринига тўлиқ ишонади.
Жордан Верету, Брайан Кристанте, Генрих Мхитарян ва "Порту"дан ижарага олинган Сержиу Оливейранинг клубдаги келажаги ҳозирча сўроқ остида.
"Рома" ҳозирги пайтда А Серияда 5-ўринда бормоқда. Бундан ташқари, "бўрилар" Конференциялар Лигаси 1/4 финалига йўл олишган



