Моуринью "Вулверхэмптон" билан дуранг ҳақида: "Натижа адолатли"

Aslanov Jasurbek
22 сен 2018, 22:32
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью "Вулверхэмптон"га қарши кечган АПЛнинг 6-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.

"Натижа адолатли деб ўйлайман. Улар бир очкога муносиб эди, биз эса жазога лойиқмиз. Рақиб баҳсни яхшироқ бошлади, тезроқ ва агрессивроқ ўйнашди.

Ҳужумкор футболчиларимдан кўпроғини кутган эдим. Улар етарли даражада яратувчанликни намойиш этишмади. Бундай ортиғига муносиб эмасмиз.

Биринчи бўлиб гол урганимиз яхши бўлди. Рақиб ўйинга биздан яхшироқ тайёргарлик кўрган экан" - дейди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›