Моуринью: “У “Тоттенхэм”га керак деб ким айтди?”

Eldor Akmurzayev
12 янв 2021
“Тоттенхэм” устози Жозе Моуринью “Арсенал” хавбеки Месут Ўзилга жавоб қайтарди.

Аввалроқ, Ўзил “шпорлар” сафига ўтгандан кўра, фаолиятини тугатишни афзал билишини айтганди.

“Ўзил “Тоттенхэм”га керак деб ким айтди?”, деган португалиялик мутахассис матбуот анжуманида.

Ўтган йил кузида эса Месут совринларсиз қолишни истаса “Тоттенхэм”га ўтишига шама қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Месут Ўзил ва Жозе Моуринью “Реал”да бирга фаолият олиб борган.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru