UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  7 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  5 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  219 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2

Моуринью: “Тоттенҳэм”га содиқман” Янгиликлар

Моуринью: “Тоттенҳэм”га содиқман”

“Тоттенҳэм” бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг навбатдаги туридаги рақиби – “Челси”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Собиқ жамоамга қарши баҳс олдидан қандайдир эҳтиросларимни жиловлай оламанми? Ҳа, албатта. Балки кўпчилик бундай қилишни эплай олмас, лекин бунга менинг кучим етади. Мен учун бу ўйин. 

Айни пайтда мен ўзимни юз фоиз “Тоттенҳэм”га бахш этганман. Фаолиятимнинг ҳар бир босқичида қайси жамоада ишлаган бўлсам, 100 фоиз ўша клубга бор меҳримни бергаман. Ўтмишдаги жамоаларимдан менга ҳеч нарса қолмаган: улар учун вақтида мен боримни берганман ва уларнинг бари айни пайтда ортимда қолган. 

Шу сабаб “Челси”га қарши баҳс мен учун енгил кечади. Албатта, “Челси” кучли жамоа, уларга қарши оғир баҳс бўлади, аммо руҳий томондан менга бунинг ҳеч қандай оғирлик томони йўқ”, дея  Моуриньюдан иқтибос келтирмоқда  Sky Sports.

“Тоттенҳэм” – “Челси” учрашуви 22 декабрь куни бўлиб ўтади. АПЛ 17-туридан сўнг "Тоттенҳэм" турнир жадвалининг бешинчи поғонасини банд этган. "Челси" эса "шпорлар"дан уч очко кўп жамғариб, 4-поғонада бормоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика