Моуринью Саудия Арабистони чемпионатининг ўзгаргани ва у ерга бориши мумкинлиги ҳақида гапирди
08 окт 2023 13:51
Янгиликлар
Моуринью Саудия Арабистони чемпионатининг ўзгаргани ва у ерга бориши мумкинлиги ҳақида гапирди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Саудия Арабистони чемпионати ривожи ҳақида гапирди.
"Уларнинг лигаси ривожига сабаб - Криштиану Роналду. У биринчи бўлиб у ерга борди ва барча лойиҳаларни ўзгартириб ташлади. Шу сабабли футболчилар кучга тўла пайтида ҳам кета бошлашди. Энди лигадаги рақобат ҳам ошиб кетди.
Айни дамда бор эътиборим "Рома"га қаратилган, бироқ бир кун келиб шу чемпионатда ишлашимга ишонаман", - деди Моуринью.
Роналду қишда "Ал Насср" таркибига бориб қўшилганди. У ушбу мавсумда 8 ўйинда 10 гол ва 5 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар