Моуринью МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
05 дек 2019 14:41
Янгиликлар
Моуринью МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг 15-турида "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
"Дастлабки 30 дақиқа яхши ўйнай олмадик, кейин жамоа ўзига келгандек кўринди. Аммо илк 30 дақиқада МЮ агрессив ўйин кўрсатди ва ғалабага муносиб эди.
"Манчестер Юнайтед" ўз уйида мухлисларидан фойдаланишини билардик. Улар таркибида ёш йигитлар кўп ва рақиб тезкор ўйин кўрсатиб, прессинг уюштиришини кутгандим. Бу ҳақида йигитларга айтдим, аммо улар гапимга жиддий эътибор қаратишмади.
"Тоттенхэм" агрессивроқ бўлишини хоҳлагандим. Биз курашларда кўпроқ ютишимиз, баҳсларнинг стартида тезкор ўйин кўрсатишимиз керак.
Бугун биз ҳис қилган нарсани рақиблар бизга қарши баҳсда сезиши лозим. Бизга қарши ўйнаётган жамоаларни вазият оғирлигини ҳис қилишга мажбурлаш керак.
Бугун активдан кўра кўпроқ пассив бўлдик" - дейди Моуринью.
Фикрлар