Моуринью: "Мбаппе - дунёнинг энг қиммат футболчиси"

Aslanov Jasurbek
19 мар 2019, 10:23
"Манчестер Юнайтед" собиқ устози Жозе Моуринью ПСЖ форварди Килиан Мбаппени дунёнинг энг қиммат футболчиси деб атади.

"У беш ёки ўн йилдан сўнг ким бўлишини айтиш муҳим эмас. Қаранг, ҳозир у жуда кучли.

Агар иқтисодий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, ёш муҳим, бу борада Мбаппе - айни дамда дунёнинг энг қиммат футболчиси. Агар уни бирор клуб сотиб олса, бу жаҳоннинг энг йирик трансфери бўлади" - дейди португалиялик мутахассис.

Жорий мавсум Мбаппе Лига 1нинг 23та ўйинида 26та гол уриб, 10та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: beIN Sports