

“Менга ўйинчиларнинг муносабати, уларнинг меҳнатсеварлиги, жасорати ва бир-бирини тушунган ҳолда ўйин намойиш этиш истагида бўлгани ёқди. Улар муваффақиятсиз натижалардан хафа бўлишди, шу туфайли ғалабани исташди. Бу эса энг муҳимидир. Бугун яхши индивидуал ҳаракатларни кўрдик. Мавсум охирида эса биз ўзимизга муносиб бўлган жойда бўламиз”, дейди португалиялик.
“Шпорлар” бугунги ғалабадан кейин очколари сонини 36 тага етказган ҳолда чемпионат жадвалида 7-ўринга кўтарилди. Жамоани олдинда Англия Кубоги 5-раундидан ўрин олган 10 февралдаги “Эвертон”га қарши баҳс кутмоқда.



