

Олдинроқ, ёзги трансфер ойнасидаги муваффақиятсизликдан сўнг манкунианлар спорт директори лавозимини яратишмоқчи эди.
Ижрочи директор Эд Вудворд марказий ҳимоячи ва хавбек харид қила олмади ва шу туфайли Вудворд ҳамда Моуринью муносабатлари ёмонлашди.
Маълумотларга кўра, энди "Манчестер Юнайтед"да спорт директори лавозими яратилиши кечиктирилади, чунки бу нарса АПЛ стартидаги омадсизликдан сўнг катта босим остида қолган Моуринью вазиятини оғирлаштириши мумкин.



