Моуринью: "Жонс ва Байи туфайли пенальтилар сериясида муаммо бўлишини билгандим"

Aslanov Jasurbek
26 сен 2018, 10:56
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью Англия лига Кубогининг 3-раундида "Дерби Каунти"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

Баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди, ўйиндан кейинги пенальтиларда эса "Дерби Каунти" ғалабага эришди (8:7).

"Имкон борида гол урмадик. Биринчи бўлим ўйинни ўлдириш учун МЮда яхши вазиятлар бўлди. "Дерби"ни яксон қилишимиз керак эди.

Кейин кимдир хато қилиши керак бўлган пенальтилар серияси бошланди. Олтинчи ва еттинчи пенальтидан сўнг Фил Жонс ва Эрик Байи туфайли муаммолар бўлишини билган эдим.

Энди келаси мавсумгача Англия лига Кубоги бизни безовта қилмайди. Бу иккинчи даражали турнир. Бироқ жуда хафамиз" - дейди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›