Моуринью: "Эртага бошқача таркиб майдонга тушади"
03 ноя 2021 19:48
Янгиликлар
Моуринью: "Эртага бошқача таркиб майдонга тушади"
Пайшанба оқшомида "Рома" Конференция лигаси доирасида ўз уйида "Будё-Глимт"га қарши майдонга тушади.
Икки ҳафта олдин жамоалар Норвегияда тўқнаш келишган ва Жозе Моуринью шогирдлари 1:6 ҳисобида мағлуб бўлганди. Чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида португалиялик мураббий ўша ўйинни ёдга олди.
"Ўшанда ҳаммамиз хато қилганмиз. Мен бунда айнан кимдир ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Биз жамоа бўлиб мағлуб бўлдик, эртага эса жамоа бўлиб ғалаба қозонишни истаймиз.
Эртага биз бошқача таркибда майдонга тушишимиз аниқ. Биринчи ўйинда кўп нарсадан чўчидим: майдон, футболчилардаги чарчоқ ва ҳоказо. Мен хато қилдим, ҳаммамиз хато қилдик", - деди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, Норвегиядаги 1:6 ҳисобидаги мағлубият Жозе Моуринью учун фаолиятидаги энг йириги бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар