

Португалиялик мутахассис мева-сабзовотларни ташиш билан шуғулланишни мақсад қилган.
“Бу “Тоттенхэм” футболчилари учун янги мева ва савзавотлар етиштириладиган ўқув базамиздаги боғ. Энди бу егуликларни эҳтиёжманд оилаларга тарқатиш учун стадионимизда ташкил этилган озиқ маҳсулотларини тарқатиш марказига етказамиз. Кейинги ҳафта мен боғдаги ишларга ёрдамлашишга ва мева-сабзавотларни стадионга етказиб беришга вақт ажратаман”, дея қайд этган Моуринью видео мурожаатда.



