Моуринью: "Брентфорд" мен учун Чемпионшип эмас, АПЛ даражасидаги жамоа"

Alisher
24 дек 2020, 13:08
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью Англия Лига Кубоги ярим финалига йўл олганидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

"Шпорлар" 1/4 финалда "Сток Сити"ни 3:1 ҳисобида таслим этишди.

"Ушбу совринни қўлга киритишимиз учун иккита ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Аммо, бу иккита осон бўлмаган ўйин бўлади. Жуда кучли рақиблар қолди.

Шахсан мен учун "Брентфорд" - Премьер-лига даражасидаги жамоа, Чемпионшип эмас", - дейди португалиялик мутахассис.

"Тоттенхэм" лига Кубоги ярим финалида "Брентфорд" билан тўқнаш келади. Ўйин 2021 йилнинг биринчи ҳафтасида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›