

"Тўғрисини айтсам, Мендеш билан мулоқот қилмаганимга анча бўлди. Биз иш ҳақида суҳбатлашмаймиз, у фақат менинг агентим. Жорже "Вулверхэмптон" учун яхши ишлади деб ўйлайман. Бу гапларни жамоада португалияликлар кўплиги учун эмас, таркиб тўғри йиғилгани туфайли айтяпман. "Вулверхэмптон" таркибида барқарор ўйин кўрсатаётган ёш ва тажрибали футболчилар бор" - дейди Моуринью.
"Манчестер Юнайтед" - "Вулверхэмптон" учрашуви бугун "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.



