Моуриньо Вудворд борасидаги хабарни рад қилди ва "Брайтон"га қарши баҳсда МЮ ёмон ўйнаганини тан олди

Mirjalol Normatov
24 авг 2018, 23:26
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 3-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан олдин ижрочи директор Эд Вудворд билан орасида ҳеч қандай низо йўқлигини маълум қилди.

"Вудворд билан муносабатларим жуда яхши. У билан муаммолар йўқ. Менимча бўлмаган ҳам.

Жамоамнинг ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, "Лестер"га қарши баҳсда яхши ўйнадик ва ғалаба қозондик. "Брайтон"га қарши ўйинда жуда ёмон ўйин кўрсатдик ва мағлуб бўлдик. "Тоттенхэм"га қарши ўйинда эса чиройли ўйин кўрсатиб, ғолиб бўлмоқчимиз", - деди португалиялик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›