UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  4 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  1 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  7 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  6 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  3 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0

Моуриньо-Венгер. Сўз ўйинлар дуэли! Янгиликлар

Моуриньо-Венгер. Сўз ўйинлар дуэли!

Сўнгги вақтларда Моуриньо ва Венгер ўртасидаги сўз ўйинлари матбуот учун энг қизғин муҳокама мавзусига айланиб қолди. Эътиборингизга ушбу икки мутахассиснинг бир-бири манзили томон йўллаган энг қизиқарли жумлаларни ҳавола этамиз.
Венгер “аҳмоқлик ва ҳурматсизлик” ҳақида:

— Мен Моуриньо томонидан мен томон ҳурматсизлик ва аҳмоқлик билан айтилган гапларига учмоқчимасман. Уларга ортиқча эътибор қаратиш истагим ҳам йўқ. У ҳақида матбуот-анжуманларида гапирмаганман. Бундан кейин ҳам гапирмоқчимасман. Менинг наздимда, унинг сўзлари каминадан кўра “Челси” клубидагиларни жаҳлини кўпроқ чиқариши керак.

Моуриньо ўтмиш ҳақида:


— Модомики, Венгер муваффақиятсизликдан қўрқишда айблаётган экан, у ўтмишимга нисбатан ҳурматсизлик қиляпти. У менинг ўтмишимни ҳурмат қилмас экан, мен унинг ўзини ҳурмат қилмайман. Унга жавобим шу.

Венгер Матанинг “МЮ”га сотилишидаги адолатсизлик ҳақида:

— Матани қўйиб юборишаётганидан жуда ҳайронман. Хуан — ажойиб футболчи. Уни сотиш билан “Челси” ўз рақобатчисини кучайтириб юборяпти. Умуман олганда, улар “МЮ”га қарши ҳар икки ўйинларини ўтказиб бўлишди-ку а? Агар сен барча жамоаларга нисбатан адолатни сақламоқчи бўлсанг, ҳеч қачон бундай ишлар рўй беришига йўл очиб бермаслигинг лозим. “Челси” нимага эришмочлигини тўлиқ тушуниб турибман. Бир қараганда, улар ҳеч қандай қонунни бузишгани йўқ. Бироқ мана шу қоидаларни янада адолатлироқ қилиб тузилса, ҳамма учун ҳам яхшироқ бўларди.

Моуриньо Венгернинг шикоятлари ҳақида:

— Венгернинг шикоят қилиши одатий ва нормал ҳолат. У ҳар доим шундай қилади.  У Хуан Матанинг “МЮ”га ўтишини адолатсизлик деб атабди. Мен эса адолатсизлик деганда сал бошқа вазиятни  тушунаман. Масалан, унинг жамоаси ҳар доим ҳафтанинг энг яхши, энг қулай кунларида ўйинларини ўтказади. Мана ўтган ҳафтада ҳамма ҳам кейинги ўйингача кўпроқ дам олишга вақт бўлиши учун эртароқ ўйнагиси келганди.

Венгер тақвимнинг қийинлиги ҳақида:

— Янги йил арафасидаги ўйинлар рўйхатига қаранг-да айтинг, кимнинг тақвими қийинроқ экан? “Арсенал”дами ёки “Челси”да? Мисол учун, биз якшанба куни “Эвертон”га қарши ўйнадик. Чоршанбада “Наполи” билан. Шанба куни эса “Манчестер Сити”га қарши. Бундай тақвимни осон деб атамаган бўлардим. Мен шикоят қилмаяпман. Сўзларим эса “Челси”га тегишлимас. Бу шунчаки, нима яхши-ю, нима ёмон экани ҳақидаги фикрлар холос.

Моуриньо совринлар ҳақида:

— Венгер билан муносабатларимиз зўр! Ҳатто ажойиб деб атасак ҳам бўлади! Мен фақат бир нарсани тушунмайман: қандай қилиб, умуман соврин ютмай туриб ҳам инсон ўз ишидан мамнун бўлиши мумкин?

Венгер Моуриньонинг қўрқуви ҳақида:

— Моуриньо домий равишда “Челси” чемпионлик учун курашмаётгани ҳақида гапиряптими? Назаримда, бу шунчаки муваффақиятсизликка учрашдан қўриш холос. Бошқа нарса эмас. Агар сен пойгада иштирок этмаётган бўлсанг, демак уни ютқазмайсан ҳам. Ҳаммамиз ютишга уринишимиз керак. Ҳаракат муваффақиятли чиқмаса, хатойимизни тан олмоқ ҳам лозим. Мен бемалол “Арсенал” чемпионлик пойгасида иштирок этаётганини маълум қилишим мумкин. Агар ўхшамаса, жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

Моуриньо муваффақиятсизлик ҳақида:


— Муваффақиятсизлик борасида мен эмас Венгер мутахассис ҳисобланади. Саккиз йил соврин ютмаслик — муваффақиятсизлик. Балки у ҳақдир. Балки мен омадсизликларга ўрганмагандирман. Агар саккиз йил “Челси”да ҳеч нарса ютмасам, клубдан кетаман ва асло қайтиб келмайман.

Венгер Моуриньо билан қарама-қаршилик борасида:

— Моуриньонинг гапларими? Бу бизнинг у билан олиб борадиган ўзаро қарама-қаршилигимиздир.  Ҳа, авваллари ҳам у билан ёрқин, эсда қоларли вазиятларимиз бўлган. Лекин ҳозирги бутун эътиборни “Арсенал” билан жамоавий ғалабаларга эришишга қаратишим лозим.

Моуриньо Венгернинг “Челси”га нисбатан муҳаббати ҳақида:

— Кўплаб одамлар, қўлига бинокл олиб, қўшнисининг уйига назар солишни, кузатишни яхши кўришади. Венгер – улардан бири. Ўзининг 11 турдан кейин меҳмонда бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган жамоасидаги муаммоларни ечиш билан машғул бўлиш ўрнига, у тинимсиз равишда “Челси”, “Челси”, “Челси” деяверади. Ҳар қандай мураббий ҳам рақиб ҳақида гапради. Лекин доим бир клуб ҳақида гапираверилмайди-ку. Ҳеч шубҳам йўқки, у “Челси”ни севиб қолган. Балки Венгер менинг ўрнимни эгалламоқчидир?


Четдан назар. Боб Уилсон:

— Моуриньо – ҳақиқий ғалча. Бир қарасанг “Вест Хэм” XIX аср футболини намойиш этишини гапиради, бошқа сафар Венгерни, Пеллегринини ҳақорат қилади. Мен буни ҳурматсизсикнинг ҳақиқий кўриниши деб биламан. Жирканч ҳолат деб ҳисоблайман. Жозе ўз рекламаси, ўзининг пиари учун қилади буларни. Бу эса тўғри иш эмас. Менга бундай безорилар ёқмайди.

championat.com сайтидан Аброр Қодиров таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика