Моуриньо ва Конте ўртасида сўзлар жанги бошланди

Aslanov Jasurbek
6 янв 2018
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Челси" устози Антони Контенинг у ҳақида айтган сўзларига жавоб берди.

Олдинроқ, португалиялик мутахассис ўйин пайти ўзини хотиржам тутиши ҳақида гапираётиб, қуйидаги гапни айтган эди: "Агар майдон четида ўзимни масҳарабоздек тутмасам, футболга бўлган ҳисларим йўқолган бўладими?". Инглиз ОАВ Моуриньо бу гапни Контега ишориб қилиб айтганини тахмин қилишди. Италиялик мутахассис  бу гапга жавоб беришга ҳам улгурди: "У аввалги Моуриньога боқсин, балки Жозе ўзи ҳақида гапиргандир?".

"Бу ҳикояни якунлаш учун бир нарса дея оламан: Ҳа, аввал майдон четида туриб хатолар қилганман. Хатоларни камайтиришга уриняпман. Мен билан содир бўлмаган ва бўлмайдиган ягона нарса бу - келишилган учрашувлар учун дисквалификациядир" - дейди Моуриньо.

2012/13 мавсумда, "Ювентус" бош мураббийи сифатида ишлаган Конте 2011 йил келишилган баҳс ҳақида маълум қилмагани учун 4 ойга дисквалификация қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal