

"Олдингидек мураббий эмаслигимдан хурсандман. Олдинлари ўзимга бўлган ишонч пастдек туюлаверади. Кўплаб нохуш сериялардан кейин ҳам фаолиятимни якунламаганман. Бундай ҳолатлар барча мураббийларда бўлиб туради. Бунгача шундай серияларни жуда катта ҳиссиётлар билан қабул қилардим, ўзимга эмас, бировларга ёрдам берардим.
Ҳозир эса хотиржамман ва ўз ҳиссиётларимни бошқара оламан. Ҳа, мағлуб бўляпман, бундан мамнун эмасман. Аммо тажрибам вазиятдан олиб чиқиб кетишим учун етади. Ўзимга ишонаман. Ҳолат ўзгаради ва "Тоттенхэм"нинг тарихига киришимга ишонаман", - деди Моуриньо.



