Моуриньо: "Тоттенхэм"га қарши баҳсдаги ўйин Алексис Санчес учун эмас"

Aslanov Jasurbek
1 фев 2018, 11:20
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа янги футболчиси Алексис Санчеснинг "Тоттенхэм"га қарши учрашувдаги ҳаракатларига баҳо берди.

"У яхши ишлади, бироқ бундай ўйин ва ўйин давомида ўзгарадиган тактика у учун эмас. Иккинчи бўлимда Алексисга Лукакуга яқинроқ ҳаракат қилиш имконини бердим, бироқ у ҳужум бошлаш учун орқароққа бориши кераклигини ҳис қилди. Санчес майдонда бор кучини берди ва жамоамизда бундай рухий кучли футболчи борлигидан хурсандман" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›