

Тахминларга кўра, бу Дортмунднинг "Боруссия" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян. Олдинроқ "қизил иблислар" Златан Ибрагимович ва Эрик Байи билан шартнома тузган эди.
"Тез орада учинчи футболчи ҳақида эълон қиламиз. Жамоа барқарорлигини ушлаб туриш мақсадида тўрт позицияга тўғри келадиган футболчилар рўйхатини тузиб чиқдик. Юқори ўринларга даъвогарлик қилиш учун таркибда ўзгаришларни кўрмоқчиман. Клубимиз ҳар йили Чемпионлар лигасида ўйнашга мажбур" - дейди Моуриньо.



