

"Алексис учун ҳозир оғир дамлар ўтмоқда, чунки унинг жароҳати бор. У "Челси"га қарши ўйингача сафга қайтганди. Аммо унинг жисмоний ҳолати ёмон эди. Санчес яна машғулотларда қатнаша олмай қолди, шу боисдан "Ювентус"га қарши ўйинга тайёр бўлмади. Якшанба куни "Эвертон"га қарши баҳсда ҳам қатнаша олмайди. У ҳозир жисмоний ҳолатини тиклаб олиши керак", - деди Моуриньо.



