

Унда "манкунианликлар" минимал ҳисобда ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди.
Кечаги баҳсдан кейин "қизил иблислар" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Ростов" кийиниш хонасига келиб мураббийларга қора қути совға қилди. "Special one" бу ҳолатни изоҳлар экан, клуб вице-президенти ва шу билан бирга мураббийлар штаби аъзоси Қурбон Бердиев ҳақида гапириб ўтди.
"Биз бир-биримиз билан танишмиз. Мен бошқарган "Интер" 2009 йили Чемпионлар лигасида "Рубин"га қарши ўйнаган. У жуда ҳам ёқимли ва одобли инсон.
Мен Ростовда ажойиб совға олдим, шунинг учун бунга жавоб қайтаришим керак эди", - деди Моуриньо.




