UZ

Сўнгги янгиликлар

05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  96 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  12

Моуриньо Роналдунинг трансферига қарши Янгиликлар

Моуриньо Роналдунинг трансферига қарши

“МЮ” устози Жозе Моуриньо ҳамюрти, Португалия терма жамоасининг 32 ёшли сардори Криштиану Роналдунинг манчестерликлар сафига трансфер қилинишига қарши.

Мураббий раҳбариятга бу борадаги ўз фикрларини билдирди. Криштианунинг ёшининг катталиги, катта трансфер суммаси (250 миллион евро) ва юқори маоши (йилига 25 миллион евро) ушбу ўзаришни амалга ошмаслигига сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Ундан ташқари Моуриньо шунчаки Роналдуни жамоасида кўриш ниятида эмас. Бу мураббий ва футболчининг “Реал”даги биргаликдаги фаолиятлари якунида бир бирлари билан яхши муносабатда хайрлашишмагани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, Роналдунинг ўйинидаги пасайиш ҳам мураббийнинг футболчининг трансферига қаршилик қилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Аммо шунга қарама “Манчестер Юнайтед” вице-прездинети Эд Вудворд Роналдунинг ортга қайтишига қизиқмоқда. Моуриньо эса “Реал”нинг бошқа бир форварди Алваро Моратани ўз таркибида кўрмоқчи.

Энди Криштиану учун энг маъқул варианта бу “ПСЖ”га ўтиши бўлиши мумкин. Илгарироқ парижликлар ҳужумчи учун 120 миллион евро таклиф қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 14,7 миллионлик солиқ тўламаганликда айблангани боис “Реал”ни тарк этишга қарор қилган. Футболчининг фикрича, Мадрид клуби ушбу вазиятда уни ҳимоя қилмаган.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика