Моуриньо: "Роналду Бенземани ҳурмат қиларди"

Aslanov Jasurbek
11 июн 2021, 19:51
Бир пайтлар "Реал"ни бошқарган таниқли мураббий Жозе Моуриньо Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида гапирди.

"Бенземага бера оладиган энг яхши таърифим — Криштиану Роналду "Реал"да ўйнаган пайтларида у билан бирга ўйнашни ёқтирарди. Криштиану қайси ҳужумкор футболчи билан ҳаракат қилишни ёқтирса, майдонда унга катта ёрдам берарди.

Бензема, эҳтимол мен биладиган, ўз ўйинига содиқ қоладиган футболчи. Унинг ажойиб характери бор, у футболни севади ва майдонда эркинлик билан ҳаракатланади. Бу борада уни Ҳарри Кейн билан таққослаш мумкин", — дея таъкидлаган Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф