Моуриньо "Реал" ёки ПСЖни бошқаради

Aslanov Jasurbek
14 апр 2016, 13:52
"Челси" собиқ устози Жозе Моуриньо келаси мавсумда "Манчестер Юнайтед"ни бошқармайди, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Маълумотларга кўра. у фаолиятини "Реал" ёки ПСЖда давом эттиради. Парижликлар раҳбарияти жамоанинг Чемпионлар лигасини тарк этганидан сўнг, Лоран Бланни истеъфога чиқаришга тайёр. Зинедин Зиданнинг келажаги совринларга боғлиқ. Агар "қаймоқранглилар" жорий мавсум якунига кўра ҳеч бўлмаса битта соврин қўлга киритса, франциялик жамоада қолади. Иккала клуб ҳам Моуриньони ўз жамоасида кўрмоқчи.

"Манчестер Юнайтед"га келадиган бўлсак, Луи ван Гал мавсум якунлангач клубдан ҳайдалиши ва жамоани Райан Гиггз бошқариши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport.