

"Эртага бу майдонда ўйнашимизга ишонгим келмаяпти. Буни майдон деб ҳам бўлмайди. Эртага ким билан ва қандай ўйнашимизни билмайман. Мхитарян майдонга тушади деб аниқ айта олмайман. Биз яхшироқ шароитларда тўп тепамиз деб ўйлаган эдим. Хитойда ҳам шундай вазият бўлган ва биз учрашувдан бош тортганмиз. Аммо эртага майдонга чиқишга мажбурмиз" - дейди Моуриньо.
Олдинроқ томонлар "Олимп-2" чимини ёмон аҳволга келтирмаслик учун, майдонда ўйинолди машғулотни ўтказмасликка келишиб олишган эди.



