Моуриньо: "МЮ Моратани сотиб олмоқчи эди, лекин "Реал" билан келиша олмади"

Tolibjon Qosimov
15 июл 2017, 21:56
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Реал" ҳужумчиси Альваро Моратанинг амалга ошмай қолган трансфери борасида гапириб ўтди.
"Бизга тегишли бўлмаган футболчилар ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Мората "Реал"нинг ўйинчиси. Ҳа, МЮ Моратага қизиққан ва бу ҳаммага бирдек маълум эди. Яна шуниси ҳам маълумки, биз молиявий томондан келиша олмадик. Лекин, ўз футболчиси учун қанча хоҳласа, шунча сўраш "Реал"нинг ҳуқуқи. Нархни "Реал" белгилади ва биз келиша олмадик. Ҳаммаси оддий", - деди Моуриньо.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com