Моуриньо Месси ҳақида: "Унга ниманидир ўргатиш мумкинлигини ўйлаш - абсурд"

Aziz Tukhtamuradov
9 фев 2024, 10:36
"Рома" собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Лионель Месси ҳақида фикрларини билдирди.

"Мен хеч қачон Лионель Мессини шуғуллантирмаганман. Аммо хеч ким уни шуғуллантира олмайди. Мессига ниманидир ўргатиш мумкинлигини ўйлаш - абсурд. Чунки у туғма истеъдод соҳиби. Балки у сизга нималарнидир ўргатиши мумкин. У ҳақида айтишингиз мумкин бўлган ягона нарса - у билан бирга ишлаш шарафига муяссар бўлганингиздир", - деди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›