

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей кеча ЕЧЛ ўйинида яна асосий таркибда майдонга тушди. "Севилья"га қарши баҳс (0:0)дан кейин Жозе Моуриньо бу ҳақда фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйиндан олдин менга Погба ҳақида савол беришди, аслида эса Мактоминей борасида сўрашлари керак эди. Скотт қойилмақом ва "Севилья"га қарши ажойиб ўйин ўтказди. У рақибнинг асосий плеймейкери бўлган Банегага босим ўтказиб турди", - деди Моуриньо.




