Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" трансфер бозоридаги ишини якунлади"

Aslanov Jasurbek
27 авг 2016, 11:00
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг таъкидлашича, клуб ёзги трансфер бозоридаги ишини якунига етказди.

"Клуб учун трансфер ойнаси ёпилди. Бошқа ҳеч ким жамоадан кетмайди ва харид қилинмайди. 23 футболчи - етарлидан ҳам кўпроқ. Ҳеч бир чизиқда муаммо йўқ. Таркибда академиядан келган бир неча нафар ёш футболчилар бор ва уларга ўсиш учун имкон беришимдан хурсандман.

Сўнгги трансфер ҳафтаси биз учун тинч ўтади" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com